АсосийJamiyat

Ўзбекистон Миллий статистика тизими халқаро даражада тан олиниши учун база бор (фото)

'Ўзбекистон Миллий статистика тизими халқаро даражада тан олиниши учун база бор (фото)'ning rasmi

Айни вақтда Бухорода бўлиб ўтаётган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик халқаро форуми ҳақида хабар берган эдик. Форум кун тартибидан ўрин олган тўртинчи сессиясида Миллий БРМ бўйича асосий статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олиш, статистик маълумотларни йиғишда халқаро тажриба, шунингдек, БРМни амалга ошириш учун парламентлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Бугунги кунда статистика маълумотлари сифатини янада яхшилаш, статистика кўрсаткичларининг тўлақонли маълумот базаларини яратиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш эҳтиёжи мавжуд. Бу эса миллий статистика тизимини такомиллаштириш, статистика маълумотларининг холислиги ва ишончлилигини оширишни талаб этади.

Иштирокчилар томонидан “Расмий статистика тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилганлиги расмий статистиканинг халқаро даражада тан олинишига институтционал база яратиши қайд этилди.

Шу жумладан, статистика органларининг қонуний фаолиятига, хусусан расмий статистика ҳисоботларини йиғиш ва кузатувларни ўтказиш ҳамда уларнинг натижаларини нашр ва эълон қилиш жараёнларига ҳеч ким аралашмаслиги, шунингдек, ҳудудий давлат статистика органлари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил бўлиши каби нормаларнинг қонунга киритилаётганлиги юксак баҳоланди.

Миллий статистика тизими халқаро стандартларга мос равишда тартибга солиниши, шу жумладан расмий статистикани ишлаб чиқарувчиларнинг маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва тарқатиш фаолиятларида халқаро тамойилларга таяниши сифатли расмий статистикани етказиб беришга хизмат қилиши эътироф этилди.

Форум давом этмоқда

Бошқа янгиликлар