“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига“E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 июлдан:
барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишлари “E-qaror” электрон тизими орқали амалга оширилади;
ушбу электрон тизимни четлаб ўтган ҳолда қарор ва фармойишларни қабул қилишга йўл қўйилмайди;
қарорларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш электрон тизим орқали амалга оширилади.
Қарор билан мазкур соҳани тартибга солишга қаратилган низом тасдиқланди.
Низомга кўра, лойиҳа “E-qaror” электрон тизими орқали манфаатдор ташкилотлар билан келишиш учун юборилади.
Манфаатдор ташкилотлар лойиҳани 3 кун муддатда иш юритувига қабул қилади ҳамда кўриб чиқади.
Лойиҳалар юзасидан белгиланган муддатларда “E-qaror” электрон тизими орқали муносабат билдирилмаган тақдирда, лойиҳа келишилган ҳисобланади.
Низомга кўра, Адлия вазирлиги:
- ҳужжатлар лойиҳаларини фақат “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиниш жараёнларининг доимий мониторингини олиб боради;
- мониторинг натижаларига кўра электрон тизим орқали келишиш учун юборилган ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан манфаатдор ташкилотларнинг белгиланган муддатда муносабат билдирмаган раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан таъсир чораларини қўллайди.






