АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида шифокорларни мажбуран кўча тозалашга чиқарган поликлиника раҳбари жаримага тортилди

'Тошкент вилоятида шифокорларни мажбуран кўча тозалашга чиқарган поликлиника раҳбари жаримага тортилди'ning rasmi

Ўрта Чирчиқда шифокорларни мажбуран кўча тозалашга чиқарган 55-поликлиника раҳбари жарима тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот берди.

Ижтимоий тармоқ орқали “Шифокорларни қадрига етмаган юрт!” сарлавҳаси остида чиқарилган хабар бўйича Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилгани айтилмоқда. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 15-июнь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси 55-сонли оилавий поликлиникаси раҳбари томонидан 7 нафар ходимни поликлиника ҳудудини тозалаш ишларига мажбуран жалб этган.

Шу сабабли, поликлиника раҳбарига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1 қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

    Бошқа янгиликлар