Шайхонтоҳур туманида сифатсиз гўшт маҳсулотлари савдога чиқарилишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.
Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан туман Ветеринария бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тумандаги “Эски жува” деҳқон бозорида ўтказилган текширувда, фуқаро Ж.Т. тегишли ҳужжатлари бўлмаган сифатсиз гўшт маҳсулотларини сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, жами 72,5 кг мол гўшти ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






