Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-38° бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 33-35° гача исийди.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27° бўлади.






