Жорий йилнинг 3 августидан бошлаб “Uzbekistan Airways” AЖ Тошкент - Нью-Йорк - Тошкент йўналиши бўйича қўшимча парвозларни амалга оширади. Бу ҳақда миллий авиакомпания Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳафтасига умумий ҳисобда учта мунтазам авиақатнов: сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари бажарилади.
Aвиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.






