Ўзбекистонга коронавируснинг ўта хавфли бўлган “ҳиндча” штамми кириб келгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ушбу маълумотларни "darakchi.uz"га Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлади.
Айни пайтда хавфли штамм неча кишида ва қайси ҳудудда аниқланганига оид маълумотлар мавжуд эмас. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса ҳозирча бу ҳақида расмий маълумот бергани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Қозоғистонда коронавируснинг ҳиндча штаммига ўхшаш тури аниқлангани хабар қилинган эди.






