АсосийJamiyat

Мақсадли қабул параметрларининг тақсимоти ва тиллар кесимидаги давлат буюртмаси параметрлари 5 кун муддатда тасдиқланади

'Мақсадли қабул параметрларининг тақсимоти ва тиллар кесимидаги давлат буюртмаси параметрлари 5 кун муддатда тасдиқланади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2022-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ:

Давлат комиссияси томонидан беш кун муддатда 2021-2022-ўқув йили учун:

  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртмаларига биноан соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ветеринария, тиббий-ижтимоий хизматлар соҳаларида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрларининг туман (шаҳар)лар кесимидаги тақсимоти;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида 2021-2022-ўқув йилида давлат буюртмаси параметрларини таълим тилларига қараб тақсимоти;
  • Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси таклифлари асосида 2021-2022-ўқув йилида хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси параметрларининг кадрлар буюртмачилари ҳамда таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти тасдиқланади.

    Бошқа янгиликлар