1

Энди имтиҳонсиз ўқишга кириш имтиёзи бор абитуриентлар квотага таъсир қилмайди

ЖАМИЯТ 24.06.2021, 14:00
Энди имтиҳонсиз ўқишга кириш имтиёзи бор абитуриентлар квотага таъсир қилмайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2022-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ:

 2021-2022-ўқув йили қабулидан бошлаб қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга бўлган шахслар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

 

 Ҳозирга қадар:

  •  Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;
  •  “Ниҳол” мукофоти соҳиблари;
  •  “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;
  •  “Тарбиячи” кўрик-танлови ғолиблари;
  •  “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;
  •  Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари;
  •  Халқаро олимпиадалар ғолиблари имтиҳонларсиз умумий қабул параметрлари доирасида давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинар эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1