АсосийJamiyat

Навоийда коронавирусга қарши воситалар ишлаб чиқариладиган завод қурилади

'Навоийда коронавирусга қарши воситалар ишлаб чиқариладиган завод қурилади'ning rasmi

Навоий вилоятида Хитой томонидан коронавирусга қарши воситалар ишлаб чиқариладиган завод қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 23 июнь куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Хитой Фанлар академияси Синьцзян Физика ва кимё техника институти вакиллари билан музокаралар ўтказган. Учрашув давомида Навоий вилоятида доривор моддаларни синтез қилиш заводини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича фикр алмашилган.

Қайд этилишича, икки мамлакатнинг Фанлар академиялари ўртасида Навоий вилоятида доривор моддаларни синтез қилиш заводини ташкил этиш бўйича келишув имзоланган. Унга асосан, Хитой томони 10 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиши келишилган. Шунингдек,  завод йўлга қўйилгач йилига 36,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган дори воситалари учун табиий ва кимёвий моддалар, коронавирусга қарши воситалар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Ҳозирда корхонани тегишли идораларда рўйхатдан ўтказиш ва эркин иқтисодий ҳудудга аъзолик масалалари бўйича ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар