1

2 нафар абитуриентни "юқоридагилар" орқали педагогика институтига киритиб қўймоқчи бўлган аёл 9 минг АҚШ доллари билан қўлга тушди

ЖАМИЯТ 24.06.2021, 18:40
2 нафар абитуриентни "юқоридагилар" орқали педагогика институтига киритиб қўймоқчи бўлган аёл 9 минг АҚШ доллари билан қўлга тушди

2 нафар фуқарони Чирчиқ давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.

Маълум қилинишича, Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Қибрай тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.А. 2 нафар фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Чирчиқ давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, эвазига ҳар бири учун 4 500 АҚШ долларидан ҳисоблаб жами 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1