1

Тошкентда “Нексия-2” олиб қочилди. ИИБ уни топишда ёрдам сўради

ЖАМИЯТ 24.06.2021, 19:35
Тошкентда “Нексия-2” олиб қочилди. ИИБ уни топишда ёрдам сўради

Юнусобод тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 23 июнь куни соат 21.00 дан 24 июнь соат 07.30 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс “Нексия-2” русумли, давлат рақами 70 В 676 GA бўлган металл рангли автомобилни олиб қочган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ Ахборот хизмати  маълум қилди.

Автомобиль эгаси - 30 ёшли Мухриддин Ю. автомобилини қаровсиз калити билан Юнусобод тумани 14-кварталдаги 36-сон уйнинг ёнида қолдирганини маълум қилди. 24 июнь куни эрталаб автомобиль қолдирилган жойда йўқлигини кўриб, ички ишлар органларига хабар берган.

Тошкент шаҳар ИИБ фуқаролардан уни топишда ёрдам сўрайди:

Ҳурматли фуқаролар! Юқоридаги автомобильни кўриб қолсангиз ички ишлар органларига қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингизни сўраймиз: 71 235-00-02, 97 432-21-72, 98 313-41-63 ёки 102.

Махфийлик кафолатланади. Кўмак учун олдиндан ташаккур.

Барча ҳайдовчиларга мурожаат қиламиз: автомобилингизни калити билан очиқ ҳолда қолдирманг! Акс ҳолда унинг олиб қочилишига ҳисса қўшган бўласиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1