1

Зангиотадаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди

ЖАМИЯТ 24.06.2021, 20:13
Зангиотадаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари Зангиота туманида содир бўлган ёнғинни бартараф этди. Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, бугун, 24 июнь куни соат 16:45да Тошкент вилояти Зангиота тумани “Эшонгузар” МФЙ “Шарқ Юлдузи” кўчаси 15-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган.

Мазкур хабарга асосан воқеа жойига 6 та ёнғин-ўчириш экипажи соат 16:51да етиб бориб, ёнғин соат 17:06да ўраб олинган ва соат 17:41да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида уйнинг тахминан 200 кв.м майдонида том ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1