1

Самарқандда маст ҳолда қиз болага шилқимлик қилган шахс қамалди

ЖИНОЯТ 24.06.2021, 21:00
Самарқандда маст ҳолда қиз болага шилқимлик қилган шахс қамалди

19 июнь куни Нарпай туманида жойлашган “Мирбозор” МЧЖ ҳудудида фуқаро С.Д. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда ўзига олдиндан таниш бўлмаган У.У. исмли қизнинг қўлидан тўртиб, унга нисбатан ҳақоратомуз шилқимлик қилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИб хабар берди.

У.У. Нарпай тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, С.Д. га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ариза юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун жиноят ишлари бўйича Нарпай туман судига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Нарпай туман судининг 2021 йил 23 июнь кунидаги қарорига асосан, С.Д. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1