1

Тошкент – Хожикент – Тошкент йўналишидаги поезднинг икки рейси бекор қилинди

ЖАМИЯТ 24.06.2021, 21:36
Тошкент – Хожикент – Тошкент йўналишидаги поезднинг икки рейси бекор қилинди

Эртага, 25 июнь куни Тошкент – Хожикент – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездларининг 2 та рейси бекор қилинади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” AЖ маълум қилди.

"Тошкент минтақавий темир йўл узели” УКга қарашли “ОҚҚОВОҚ” стансиясининг 1-асосий темир йўлида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.  

Шу сабабли, 2021 йил 25 июн куни  соат 07:10 да – Тошкент – Хожикент, 10:10 да – Хожикент – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови  бекор қилинади.

Шу куни соат  14:06, 16:42, 17:31 ҳамда 19:13 да ҳаракатланадиган Тошкент – Хожикент – Тошкент йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поездлари ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1