АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда ҳароратнинг бироз пасайиши кутилмоқда

'Бугун Ўзбекистонда ҳароратнинг бироз пасайиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 25 июнда кундуз куни Ўзбекистонда ҳароратнинг бироз пасайиши кутилмоқда, бундай ҳолат қисқа муддатга салқин ҳаво кириб келиши ҳисобига содир бўлади. Республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30-35° ни ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади. Шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 32-34° гача исийди.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалидроқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар