Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳужумчиси Элдор Шомуродов клуб рўйхатдан ўтишини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Шира хабар бермоқда.
Журналистнинг сўзларига кўра, "Ювентус" ўзбек футболчисининг трансфери бўйича "Женоа" билан музокара олиб бормоқда. "Ювентус" раҳбарияти Шомуродов сўнгги пайтларда энг яхши футбол намойиш қилмаётган Aлваро Моратанинг ўрнини эгаллаши мумкин деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ўзбекистонлик футболчи "Женоа" сафида Италия чемпионатида 31 учрашув ўтказган. Шомуродов ушбу учрашувларда 8та гол уриб, битта самарали узатмани амалга ошира олган.






