1

Нурафшон шаҳрида қалбақи доллар сотаётганлар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 25.06.2021, 10:10
Нурафшон шаҳрида қалбақи доллар сотаётганлар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳар бўлими томонидан қалбаки валюта қимматликларининг муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаро Н.С. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқарога қалбаки 1 100 АҚШ долларини 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1