1

Косонда хонадонда 1 796 832 сўм миқдорида қарздорлик қаердан келиб чиққан?

ЖАМИЯТ 25.06.2021, 11:32
Косонда хонадонда 1 796 832 сўм миқдорида қарздорлик қаердан келиб чиққан?

Бугунги кунда газ, электр энергияси ва сув учун асоссиз қарздорлик масаласи уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида долзарблигича қолмоқда.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий тузилмасига Косон туманида яшовчи истеъмолчининг мурожаат келиб тушган.

Унда 1 796 832 сўм миқдоридаги асоссиз қарзни қайта ҳисоблаш масаласини ҳал қилишда ёрдам сўраган. “Hududgaz ta`minoti” Косон туман филиалига қилинган бир нечта мурожаатлари ижобий натижа бермади.
Газ таъминоти идорасининг туман филиали билан ўтказилган ўрганишлар давомида ҳудудий тузилма янги дастурда ўтган давр учун ҳисоб-китоб тизимига нотўғри маълумот киритилганлигини аниқлади. Натижада истеъмолчининг ҳисоб рақамидан асоссиз қарздорлик чиқарилди.
    Маълумот ўрнида. Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1