1

Сенаторлар томонидан Тошкент вилоятидаги шаҳар ва туманлар чегарларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор маъқулланди

ЖАМИЯТ 25.06.2021, 12:43
Сенаторлар томонидан Тошкент вилоятидаги шаҳар ва туманлар чегарларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор маъқулланди

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 25 июнь Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Айни пайтда сенаторлар Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Оҳангарон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл туманлари ва Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл, Бекобод шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишди.

Қайд этилишича, вилоятдаги қатор туман ва шаҳарларда аҳоли учун жойлашган маъмурий ва хизмат кўрсатиш соҳалари бинолари фуқаролар учун ноқулайлик туғдирмоқда, айрим ҳудудларда ўқувчилар бошқа ҳудудга тегишли мактабларга қатнашга мажбур ҳолатда. Шу каби қатор сабабларни инобатга олиб, сенаторлар томонидан Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Оҳангарон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл туманлари ва Олмалиқ, Чирчиқ, Aнгрен, Янгийўл, Бекобод шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор маъқулланди.

Мавзуга доир:

Олий Мажлис Сенатида янги қўмита ташкил этилди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1