1

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида 21 млрд сўм нақд пул қалбаки ведомостлар тузиш орқали ўзлаштирилгани маълум бўлди

ЖАМИЯТ 25.06.2021, 13:02
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида 21 млрд сўм нақд пул қалбаки ведомостлар тузиш орқали ўзлаштирилгани маълум бўлди

Ҳисоб палатасининг 2021 йилдаги назорат ишлари режасига мувофиқ Олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижадорлиги ҳамда 2017-2020 йилларда ажратилган маблағлардан самарали фойдаланганлиги юзасидан ўрганиш ўтказилмоқда. Бу ҳақда Палата расмий сайтида хабар берилмоқда. 

Маълум қилинишича, 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига берилган топшириқлар ижроси таҳлил қилинмоқда.

Шундан, ҳисоботларда бугунги кунда ижро қилинганлиги кўрсатилган 3 710  та топшириқларни бажарилганлигини ҳаққонийлиги, Олий таълим тизимида олиб борилган ислоҳотларни натижадорлиги баҳоланади.

Дастлабки ўрганишларда 4та топшириқни ижроси таъминланмасдан қолаётганлиги маълум бўлди ва ушбу топшириқларни бажарилиши алоҳида назоратга олинди.

Масофавий назорат натижасида кузатилган шубҳали ҳолатлар жойига чиқиб ўрганилганда, 2 та Олий таълим муассасида 22,5 млрд сўм маблағларни ўзлаштирилганлиги аниқланди.

Жумладан, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ҳисобланган иш ҳақи ва стипендияларга нисбатан банкдан ортиқча олинган 21,0 млрд сўм нақд пуллар бухгалтерия ходимлари томонидан қалбаки ведомостларни тузиш орқали ўзлаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1