1

Оқова сув тозалаш иншоотларида вужудга келаётган муаммолар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилди

ЖАМИЯТ 25.06.2021, 15:09
Оқова сув тозалаш иншоотларида вужудга келаётган муаммолар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилди

Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлисида оқова сув тозалаш иншоотларида вужудга келаётган муаммо ва камчиликларнинг атроф-муҳит ҳамда аҳоли саломатлигига таъсири тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

Оқова сув тозалаш иншоотларининг ишлаши жойларда ўрганилиб, мамлакатимизнинг 5,6 млн (17 фоиз) аҳолиси оқова сув хизмати билан таъминланганлиги, шунингдек, бугунги кунда ҳудудлардаги жами 58 та йирик оқова сув тозалаш иншоотларининг 49 таси (84 фоиз), 8,6 минг км оқова сув тармоқларининг 1,9 минг км (22 фоиз) қисми таъмирталаб ҳолатда эканлиги таъкидланди.

Ушбу иншоотлар уч босқичда: механик, биологик ва кимёвий тозалаш функциясини бажаришга ихтисослашган бўлиб, аксарият иншоотларда фақат механик тозалаш ишлари бажарилмоқда.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрининг Салар, Бўзсув, Бектемир ҳамда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри оқова сув тозалаш иншоотлари бугунги кунда таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани аниқланган.

Шу билан бирга, маҳаллий оқова сув тозалаш иншоотлари талабга жавоб бермасдан канализация тармоқларига оқоваларнинг меъёр даражасида тозаланмасдан ташлаб юборилаётганлиги маълум бўлган.

Республикамизнинг барча вилоятларида оқова сув тозалаш иншоотлари таъмирталаб, малакали кадрлар етишмаслиги ва мавжуд жиҳозларнинг эскирганлиги сабабли тўлиқ фойдаланилмасдан оқова сувлар зарарсизлантирилмасдан иншоотга яқин бўлган дарёлар ва сойларга оқизиб юборилмоқда.

Ушбу масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1