1

Тошкентда МЧЖ биноси ва унга туташ бўлган уйда ёнғин содир бўлди (видео)

ЖАМИЯТ 25.06.2021, 17:44
Тошкентда МЧЖ биноси ва унга туташ бўлган уйда ёнғин содир бўлди (видео)

Бугун, 25 июнь куни соат 14:20да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани С.Машхадий кўчасида жойлашган “Peggy ‘ s Bar & Grill” МЧЖ биноси ва унга туташ бўлган уйда ёнғин содир бўлди. 

Ҳодиса юзасидан ФВВ Ахборот хизмати расмий маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:27да ёнғин жойига етиб борган. Ёнғин соат 14:48да ўраб олиниб, соат 15:03да батамом ўчирилди.

Ёнғиндан “PEGAS BAR GRIL” МЧЖ биносининг 120 кв.м майдонида ички ва том қисми ҳамда унга туташ бўлган уйнинг 30 кв.м майдонида том қисми ёниб зарарланган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 90 кв.м майдон  сақлаб қолинган.  

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва халок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1