1

Россияда баландликдан йиқилиб, ҳалок бўлган 22 ёшли самарқандлик йигитнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

ЖАМИЯТ 25.06.2021, 18:09
Россияда баландликдан йиқилиб, ҳалок бўлган 22 ёшли самарқандлик йигитнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Ижтимоий тармоқларда Россияда 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси баландликдан йиқилиб, ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳодиса юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги расмий баёнот берди. 

Маълум қилинишича, 1998 йилда Cамарқанд вилоятида туғилган А.Файзиев Россиянинг Ленинград вилояти Всеволож туманидаги қурилиш корхонасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширган.

Жорий йилнинг 17 июнь куни иш вақтида техник хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганлиги сабабли баландликдан йиқилиб тушган ва орадан 4 кун ўтиб, 21 июнь куни шифохонада вафот этган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан иш берувчи билан олиб борилган музокаралар натижасида А.Файзиевнинг жасадини Ватанга қайтариш ва компенсация пуллари тўлиқ ундирилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонаси томонидан марҳумнинг жасади бугун, 25 июнь куни Санкт-Петербург-Тошкент йўналишида Ватанга олиб келинди.

Бугунги кунда бахтсиз ҳодиса юзасидан Россиянинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан жиноят иши очилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1