АсосийJamiyat

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати яна кўтарилади

'Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати яна кўтарилади'ning rasmi

Дам олиш кунлари яна иссиқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар бермоқда. 

Хабарда айтилишича, бу йил “чилла” салқин об-ҳаводан бошланади. Қозоғистон бўйлаб совуқ атмосфера фронти ўтиши ҳисобига ҳудудимизда ҳарорат бироз пасаяди. Куннинг ўртасига келиб ҳаво 32-35° гача исийди. Кун давомида текислик ҳудудларда кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида кечга томон момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Дам олиш кунлари ҳудудимизга Эрондан яна иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кечалари 16-21° ни, кундуз кунлари 35-38° ни, шимол ва жанубда баъзи жойларда 40° гачани ташкил этади. Бундай қийматлар ўртача-иқлимий меъёрдан 2-4° га кўп бўлади. Республикамиз бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат шанба куни кечга томон Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Бугун ва эртага республиканинг айрим туманларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Бошқа янгиликлар