Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида имзоланган ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Ҳиндистон Республикасининг "Air India" авиакомпаниясига 2021 йил 25 июнда 11-К сонли Эксплуатацион рухсатнома берилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу рухсатномага мувофиқ "Air India" авиакомпанияси Ўзбекистон Республикасига Деҳли – Тошкент – Деҳли йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширади.
Авиакомпания парвозларни Airbus 320-214 ва Airbus 320-251N ҳаво кемаларида бажаради.