1

Бугун Ўзбекистонда 38 даража иссиқ бўлади

ЖАМИЯТ 26.06.2021, 07:35
Бугун Ўзбекистонда 38 даража иссиқ бўлади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 33-38° гача кўтарилади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво 33-35° гача исийди.

Республиканинг тоғ олди ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1