1

Россия компанияси томонидан автомобиль ишлаб чиқариш учун жўнатилган катта миқдордаги пўлат листлари ўғирлаб кетилган

ЖАМИЯТ 26.06.2021, 09:51
Россия компанияси томонидан автомобиль ишлаб чиқариш учун жўнатилган катта миқдордаги пўлат листлари  ўғирлаб кетилган

12 июн куни "UzAuto Motors"нинг Aсака шаҳридаги заводига етказилган юкда пўлат листларнинг бир қисми етишмаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда UzAuto Motors АЖнинг Ахборот хизмати маълум қилди.

Россия Федерацияси «Северстали» компаниясининг юк вагонлари заводга кириш пайтида кўрикдан ўтказилганида, вагондаги юклардан бирининг қадоғи бузилганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан "UzAuto Motors" AЖнинг комплаенс хизмати томонидан ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра, вагонга ортилган пўлат листларнинг бир қисми компанияга етиб келгунга қадар, номаълум шахслар томонидан ўғирланганлиги аниқланди.

Ишлаб чиқариш стандартларига мувофиқ, ушбу талон-торож қилинган пўлат листлар меъёр сарфига мувофиқ,  2030 та “Нехиа-3” ёки 871 та “Гентра” ёки 970 та “Лабо” автомашиналари кузов қисмларини ишлаб чиқариш учун ишлатилган бўларди.  

Ушбу ҳодиса юзасидан ўтказилган хизмат текшируви натижасида тўпланган барча материаллар айбдор шахсларни аниқлаш учун, ҳамда юклар ташилишида уларнинг хавфсизлиги ва самарали қўриқланишига масъул бўлган ИИВнинг транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари ходимларининг хизмат вазифаларини қонуний бажарганлигига ҳуқуқий баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратурасига юборилди.

Шу билан бирга, компания тузилган шартномалар бўйича барча мажбуриятлар бажарилишини кафолатлашини, ушбу воқеа мижозларга автомобилларни етказиб бериш муддатига таъсир қилмаслигини маълум қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1