1

Самарқандда унумдор ер қатламига зарар етказган фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 26.06.2021, 11:53
Самарқандда унумдор ер қатламига зарар етказган фермер хўжалиги раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан терговга қадар текширув  ўтказилди. Тергов натижалари Департаментнинг Матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.

Унга кўра, “О.” фермер хўжалигига ғаллачилик-сабзавотчилик-узумчилик учун ажратилган 52,4 гектар ер майдонини хўжалик раҳбари белгиланган йўналишларда эмас, бошқа мақсадларда фойдаланган.

Бино-иншоот қуришга рухсат берувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмасада, ўзбошимчалик билан 0,20 гектар ерда қурилиш ишларини амалга оширганлиги ҳамда 0,18 гектар ернинг унумдор қатламидан тупроқ ковлаб олганлиги натижасида жами 0,38 гектар ер майдонининг қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқишига йўл қўйиб, давлат ва жамият манфаатларига 279,6 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбари У.Қ. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1