АсосийJamiyat

Самарқандда ҳокимият олдида аёл ўзини ёқиб юборишга ҳаракати қилди

'Самарқандда ҳокимият олдида аёл ўзини ёқиб юборишга ҳаракати қилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда вилоят ҳокимлиги биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлган аёл ҳақида маълумот тарқалди.

Вазиятга Самарқанд вилоят прокуратураси маълумот берди:

"Мазкур ҳолат вилоят прокуратураси ходимлари томонидан дарҳол жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, фуқаро М.Ибрагимованинг мурожаати Самарқанд туман прокуратураси биносида вилоят прокурорининг ўринбосари Сирожиддин Файзиев бошчилигида туман сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.

Барча иштирокчиларнинг, шу жумладан М.Ибрагимованинг қурилиши битмаган уйи бузилишга тушганлиги ҳолати бўйича фикр-мулоҳазалари эшитилиб, унинг қонунга зид равишда қурилган уйини бузиш ҳамда унга субсидия асосида уй-жой бериш тўғрисида хулоса қилинди"

    Бошқа янгиликлар