Тошкент давлат транспорт университети, Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табрикламоқда.
Шу муносабат билан 27 июнь куни соат 11:00-14:00 га қадар журналистларнинг фарзандларини университет сув ҳавзасида бўлиб ўтадиган сув спорти байрамига таклиф этишяпти.
Ёш болалар учун шу куни алоҳида сув спорти мураббийлари хизмат кўрсатади.
"Фарзандларингиз билан мириқиб дам олиб кетишга муносибсиз" дейилади хабарда.
Манзил: Миробод тумани, Одилхўжаев кўчаси, 1-уй. Мўлжал: Озарбайжон маданият маркази.
Қўшимча маълумот учун: +99890-932-82-94
(Матбуот ходими эканлигингизни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши мақсадга мувофиқдир)






