1

Зангиотадаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида 138 нафар ҳомиладор аёл, 15 нафар чақалоқ даволанаётгани айтилди

ЖАМИЯТ 27.06.2021, 14:32
Теглар: коронавирус
Зангиотадаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида 138 нафар ҳомиладор аёл, 15 нафар чақалоқ даволанаётгани айтилди

Юртимиздаги эпидемиологик вазият ва касалланиш ҳолатлари бўйича ССВ Матбуот хизмати Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар ҲУСАНОВГА мурожаат қилди.

— Шифохонада ҳомиладор аёл ва болалар учун нечта ўрин ташкил қилинган ва ҳозирда қанча ҳомиладор аёл ва болалар даволанмоқда?

— Бугунги кунда коронавирус инфекциясининг мутацияларга учраши ва унинг кўплаб штаммлари аниқланаётгани пандемик вазиятни янада чигаллаштирмоқда. Хусусан, касалликнинг “британча” штамми болаларда ҳам кўп кузатилиб, айримларда эса касаллик оғир ўтмоқда.

Юртимизда ҳам жорий йил бошидан болалар ўртасида касаллик қайд этила бошлагач, Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида улар учун алоҳида ўринлар ажратилди. Жумладан, айни пайтда марказда 162 нафар 18 ёшгача бўлган бола даволанмоқда.

Шунингдек, муассасада ҳомиладор аёллар учун 158 ўринли туғруқ комплекси бўлиб, шундан ҳомиладорлар патологияси бўлими 146 та, реанимация бўлими 12 та ўринга мўлжалланган. Шу билан бирга, 30 ўрин чақалоқлар ва 6 ўрин реанимация бўлимига ажратилган. Ҳозирги кунда марказда 138 нафар ҳомиладор аёл ва 15 нафар чақалоқ даволанмоқда.

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
⚡️Хитойда бир кунда 37 миллионга яқин одам COVID-19 билан касалланди

23.12.2022, 20:25

20 декабрь куни бир кунда Хитойда 37 миллион киши коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг ёпиқ йиғилишига таяниб хабар...
Шифокорлар янги тўлқиндаги коронавируснинг аввалгилари билан фарқлари ҳақида маълум қилди

06.09.2022, 09:07

Янги тўлқиндаги коронавирус белгилари SARSга ўхшайди ва пневмония ва бронхит камроқ тарқалган, дейди шифокорлар. Бу ҳақда "стопкоронавирус.рф" сайтида хабар қилинди. Янги тўлқинда COVID-19 нинг олдини олиш...
19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 кишида коронавирус аниқланди — ССВ

20.07.2022, 10:34

Кеча, 19 июль куни Ўзбекистонда яна 70 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати. Шу билан, 2022 йил 19 июль ҳолатига кўра,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1