1

Хоразмда сув таъминоти идорасининг икки ишчиси вафот этди

ЖАМИЯТ 27.06.2021, 16:50
Теглар: сув таъминоти
Хоразмда сув таъминоти идорасининг икки ишчиси вафот этди

2021 йил 26 июнь куни тахминан соат 19:56 ларда Урганч тумани, “Олтин кўл” МФЙ ҳудудида жойлашган “Хоразм сув таъминоти” МЧЖ Урганч туман бўлимига қарашли 1-сонли оқова сув ҳайдаш станциясида (КНС) 2 нафар ишчи оқова сувларни ҳайдаш станциясидаги насосни тозалаш мақсадида қудуққа тушиб, техник хавфсизлик ва шахсий ҳимоя қоидаларига риоя қилмагани натижасида, тахминан токсик газдан (сероводород) заҳарланган. Бу ҳақда "Хоразм сув таъминоти" МЧЖ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.  

"Ҳурматли ҳамкасблар, ўз иш жойингизда техника хафвсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда иш олиб боришингиз сўралади",–дейилади хабарда.

Шарҳлар

Биргина ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш учун 2 трлн. 239 млрд. сўм. Пуллар қаерга сарфланди?

10.05.2021, 17:57

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ҳайдаров мавзу юзасидан муҳим маълумотлар берди.“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича...
Франция Ўзбекистоннинг сув таъминоти тизимини яхшилаш учун 145 миллион евро ажратади

21.02.2021, 18:18

20 февраль куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков «SUEZ» компаниясининг (Франция) катта ижрочи вице-президенти Эрик Гебали бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказган эди. Бу ҳақда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1