АсосийJinoyat

Бухорода 10 дан ортиқ эркакка таносил касаллигини қасддан юқтирган аёл аниқланди

'Бухорода 10 дан ортиқ эркакка таносил касаллигини қасддан юқтирган аёл аниқланди'ning rasmi

Бухоро вилоятида  Қоракўл туманида истиқомат қилувчи 1995 йилда туғилган 26 ёшли аёл, Жондор туманида яшовчи 25-30 ёшлар атрофидаги 10 дан ортиқ шахслар билан  ўзини таносил касаллигига чалинганлигини билган ҳолда ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлиб, ушбу фуқароларга таносил касаллигини юқтириш ёки юқтириш хавфи остида қолдириш жиноятини содир қилган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жондор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 113-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар