1

Бугун Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади

ЖАМИЯТ 28.06.2021, 07:38
Бугун Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 35-40° бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 37-39° гача исийди.

Республиканинг тоғ олди ҳудудларида куннинг иккинчи яримда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 24-29° атрофида бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1