1

Жиззахда яширин цех фош этилди

ЖАМИЯТ 28.06.2021, 10:53
Жиззахда яширин цех фош этилди

Жиззах шаҳрида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган яширин цех фаолияти фош этилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.

Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Р. ўзининг яшаш хонадонида яширин цех ташкил қилиб, ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб, қўлбола усулда тайёрланган оҳак пишириш печида 12 дона газ горелкасини ўрнатиб, ноқонуний оҳак ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги натижасида, ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига 76,3 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1