1

Бу ҳафта иссиқ бўлади — "Ўзгидромет"

ЖАМИЯТ 28.06.2021, 11:53
Бу ҳафта иссиқ бўлади — "Ўзгидромет"

Бугундан бошлаб мамлакатимиз ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бутун давр давомида ҳарорат фони мақбул бўлади. 

Ҳаво ҳарорати кечалари 22-25°, кундуз кунлари 38-41°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 43° гача атрофида бўлади.

Бундай ҳарорат қийматлари июнь ойи охири-июль ойи бошидаги ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4° га кўп бўлади. Бироқ, бизнинг Ўрта Осиё иқлимимиз учун, айниқса сўнгги йилларда бу аномал ҳодиса эмас.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1