АсосийJamiyat

Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш бўйича ўрнатилган чеклов бекор қилиниши кутилмоқда — ИИВ

'Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш бўйича ўрнатилган чеклов бекор қилиниши кутилмоқда — ИИВ'ning rasmi

Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан кириш бўйича ўрнатилган чеклов тез орада бекор қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан 2021 йил 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилиши белгиланганди. Чеклов кимларга татбиқ этилмаслиги ҳам ишлаб чиқилганди. 27 июндан бошлаб Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига олиб чиқувчи йўллар бетон тўсиқлар билан беркитила бошланганди. Шаҳарга кириб-чиқиш фақат йўл-патруль постлари ташкил қилиниши кутилаётганди.

Чекловлар сабаб пойтахтдан Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи автобуслар ҳаракати ЙПХ пост масканигача ташкил қилиниши ҳақида «Тошшартрансхизмат» ахборот ҳам берган.

ИИВнинг «Дарё»га хабар қилишича, 27 июнь куни тунда ушбу тўсиқларни жорий этмаслик бўйича топшириқ келган. Ҳозирда Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ. Махсус комиссиянинг Тошкентга киришни чеклаш бўйича қарори янги қарор билан бекор қилиниши кутилмоқда.

28 июнь куни Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтган «Дарё» муҳаррири йўл-патруль постида ҳеч қандай чекловлар қўлланмаётганига гувоҳ бўлган. Аммо шаҳарга олиб чиқувчи кўчаларга ўрнатилган бетон тўсиқлар ҳозирча олинмаган.

    Бошқа янгиликлар