1

Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар” танловининг ғолиблари тақдирланди

ЖАМИЯТ 28.06.2021, 22:03
Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар” танловининг ғолиблари тақдирланди

Бугун, 28 июнь куни Адлия ташаббуси билан илк бора ўтказилган “Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов иштирок этди.
 

Танловнинг мақсади: хотин-қизларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини илгари суриш, бу соҳада мавжуд муаммоларга қарши курашда журналистлар, блогерлар ва жамоатчилик фаолларининг таъсиридан унумли фойдаланиш  

Танловда оммавий ахборот воситаларида фаолият юритувчи журналистлар, эркин журналистлар, блогерлар, жамоатчилик фаоллари иштирок этди. 2021 йилнинг 20 июнь куни соат 24:00 га қадар 40 нафарга яқин иштирокчидан телевидение, радио, матбуот  ҳамда  интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган жами 230 дан ортиқ материал келиб тушди, шу жумладан, телевидение, радио, матбуот ҳамда интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган материаллардир.

Танловга келиб тушган материаллар Комиссия аъзолари томонидан адолатли ва ҳаққоний равишда бир нечта мезонлар асосида, жумладан материалнинг тўғри ва холислиги, мазмуни ва таъсирчанлиги, долзарблиги, содда ва тушунарли эканлиги ҳамда маълумотлардан унумли фойдаланилганлик даражалари асосида баҳоланди.

“Жамиятда аёллар: ҳуқуқ, ҳимоя ва имкониятлар” танловининг ғолиблари қуйидаги номинацияларда тақдирланди:

• “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган, ҳуқуқ ва кафолатлари ёритилган энг яхши журналистик материал учун” номинациясида:

1-ўрин — Муҳаббат Мамирова;

2-ўрин — Зарнигор Абдувоҳидова;

3-ўрин — Норгул Абдураимова.  

• “Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган, ҳуқуқ ва кафолатлари ёритилган энг яхши блогпост учун”;

1-ўрин — Наргис Қосимова;

2-ўрин — Нурбек Алимов;

3-ўрин — Барно Султонова.

• “Адлия эътирофи” номинациясида тадбиркор, ўз фуқаролик позициясига эга жамият фаоли Зафар Ҳошимов ғолиб деб топилди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1