1

Яна 47 нафар Афғонистон ҳарбийлари ва фуқаролари Ўзбекистон чегарасини бузди — ТИВ

ЖАМИЯТ 28.06.2021, 22:08
Яна 47 нафар Афғонистон ҳарбийлари ва фуқаролари Ўзбекистон чегарасини бузди — ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда кескинлик кучайиб бораётганидан мамлакат хавотирда эканлигини билдириб, расмий баёнот берди. 

Маълум қилинишича, 27 июнь куни 44 кишидан иборат Афғонистон чегара қўшинлари ва маҳаллий қуролли гуруҳ вакиллари Шўртепа тумани ҳудудида Ўзбекистоннинг давлат чегарасини бузган.

26 июнь куни чегаранинг ушбу қисмида афғон куч ишлатар тизимлари 3 нафар вакили Ўзбекистон ҳудудига кириб келган. Барча Афғонистон фуқаролари ўз ватанига қайтарилган.

«Ўзбекистон ҳудудига бу каби ноқонуний ўтишга уринишлар қатъий равишда бартараф этилади», — дейилади хабарда.

«Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон билан анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини давом эттириш, нейтралитетни сақлаш ҳамда қўшни мамлакат ички ишларига аралашмаслик тарафдори эканлигини қатъий маълум қилади», — дейилади ТИВ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 23 июнь куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Шўртепа тумани ҳудудидан Ўзбекистонга ўтгани хабар қилинган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1