1

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат кўтарилишда давом этади

ЖАМИЯТ 29.06.2021, 07:51
Бугун Ўзбекистонда ҳарорат кўтарилишда давом этади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 29 июнда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудидан иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво 36-41° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 43° гача исийди.

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат 38-40° гача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 26-31° атрофида бўлади.

🌐Батафсил маълумот Ўзгидромет сайтида

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1