1

Навоийда аянчли ЙТҲ: бошқарув вақтида ухлаб қолган "Cobalt" ҳайдовчиси ва унинг отаси ҳалок бўлди, оиланинг яна бир аъзоси жонлантириш бўлимида (видео)

ЖАМИЯТ 29.06.2021, 08:30
Навоийда аянчли ЙТҲ:  бошқарув вақтида ухлаб қолган "Cobalt" ҳайдовчиси ва унинг отаси ҳалок бўлди, оиланинг яна бир аъзоси жонлантириш бўлимида (видео)

2021 йил 27 июнь куни соат 14:30ларда Конимех тумани ҳудудидан ўтган А-379 “Навоий-Учқудуқ-Зарафшон” халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқа. 

Маълум бўлишича, 1966 йилда туғилган Зарафшон шаҳрида яшовчи фуқаро Ў.Қ. ўзига тегишли бўлган “Кобальт” русумли автомашинасини “Тошкент-Зарафшон” йўналиши бўйича бошқариб бориб, ушбу йўлнинг 94-95 километрлари оралиғига келган вақтида чарчоқ оқибатида рулда ухлаб қолади ва рул бошқарувни йўқотган. Натижада ўзининг йўналиши бўйича қарама-қарши йўлдан ҳаракатланиб келаётган 1995 йилда туғилган Самарқанд вилоятида яшовчи фуқаро А.К. бошқарувида бўлган Навоий шаҳрида жойлашган “Бережливость” МЧЖга тегишли “HOWO SINOTROC” русумли махсус (ахлат ташувчи) автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда “Кобальт” русумли автомашина ҳайдовчиси Ў.Қ. ва автомашина олд ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган, ҳайдовчининг отаси   нафақахўр, Р.Қ.лар олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.  

“Кобальт” русумли автомашина орқа ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган, ҳайдовчининг турмуш ўртоғи З.Ш. тан жароҳати олиб, Конимех туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Конимех туман ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари  олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1