1

“JazeeraAirways” Тошкентга янги рейсни йўлга қўймоқда

ЖАМИЯТ 29.06.2021, 09:29
“JazeeraAirways” Тошкентга янги рейсни йўлга қўймоқда

“Jazeera Airways” авиакомпанияси Қувайтдан Тошкент шаҳрига янги авиақатновни йўлга қўйди. Бу ҳақда кеча, 28-июн куни бўлиб ўтган матбуот анжумани доирасида маълум қилинди, дея хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати. 

Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда “Jazeera Airways” авиакомпанияси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов ҳамда “Jazeera Airways” ижрочи директори Рохит Рамачандран иштирок этди.

Тадбир доирасида хабар берилишича, Тошкент шаҳридан Қувайтга ва Қувайтдан Тошкентга ҳафтасига икки авиарейс йўлга қўйилади. Бундан ташқари, Бишкек шаҳрига ҳам ҳафтасига икки марта авиақатновлар амалга оширилади. Рейслар A320neo самолётида амалга оширилади. Бортда йўловчилар премиум-тоифали жойлардан бирини (1-3 қаторлар) танлашлари мумкин, бунда олиб ўтиладиган юк нормаси 30 кг.ни ташкил қилади.

Қуйида рейслар жадвали келтирилган:

Reys raqamiParvoz kuni dan ga jo‘nab ketish vaqti

yetib kelish vaqti

 

J9-655Seshanba   JumaQuvaytBishkek22:2505:10
J9-656Chorshanba YakshanbaBishkekQuvayt07:2008:45
Reys raqamiParvoz kunidanga

jo‘nab ketish vaqti

 

yetib kelish vaqti

 

J9-649Chorshanba  YakshanbaQuvaytToshkent20:3501:50
J9-650Dushanba PayshanbaToshkentQuvayt03:0004:55

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1