1

Сурхондарёда ўзини ҳимоя қилиш учун эрини ўроқ билан ўлдириб қўйган аёлга суд ҳукми ўқилди

ЖИНОЯТ 29.06.2021, 09:54
Сурхондарёда ўзини ҳимоя қилиш учун эрини ўроқ билан ўлдириб қўйган аёлга суд ҳукми ўқилди

Сурхондарёда эр-хотиннинг уруши улардан бирининг ўлими билан якунланди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум бўлишича, Хуршид (исм ва номлар ўзгартирилган) спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда Азизанинг уйига келади. Шаръий никоҳ асосидаги турмуш ўртоғи унинг уйига қайтиб боришдан бош тортганлиги учун Азиза билан жанжал қилиб, уйига олиб кетиш учун унга ўроқ кўтариб, ўлдириш билан таҳдид қилган. Азиза вояга етмаган фарзанди билан бирга Хуршиддан қочиб, томорқа этагидаги ариқ ичига яшириниб, орадан бироз вақт ўтганидан сўнг Хуршидни кетган деб ўйлаб, дарвозасини ёпиш учун бораётганида Хуршид яшириниб турган жойидан чиқиб келади ва  турмуш ўртоғига босим ўтказиш учун қўлидаги ўроқ билан ўзининг чап кўкрак қафасига тан жароҳати етказади.  Шундан сўнг тортишув вақтида Хуршиднинг қўлидаги ўроқ ерга тушиб кетган вақтда Азиза ва Хуршидлар ўроқни олиш учун ерга энгашади, Азиза чаққонлик қилиб ўроқни олиб, жаҳл устида энгашиб турган Хуршиднинг кўкрак қафаси ўрта қисмига, тўш соҳасига бир маротаба урган. Хуршид қаддини ростлаган вақтда ўроқнинг тиғ қисми унинг тўш пастки учлиги ва 6-қовурғанинг тўш суягига бирикиш қисмидан тўлиқ кесиб, тешиб ўтиб, юрак ўнг қоринчаси, диафрагма ва жигарни жароҳатлаган. Бунинг оқибатида ўткир ички ва ташқи қон кетиши юз бериб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан Хуршид касалхонада вафот этган.

Суд Азизанинг марҳум турмуш ўртоғига яна ўроқ уриши, уни ўлдириши учун имконияти бўлсада, қонни кўрганидан сўнг жиноий ҳаракатларини ихтиёрий равишда тўхтатганлигини, жиноят содир этганидан кейинги ҳаракатларини, яъни жабрланувчига ёрдам кўрсатиб, бўлган воқеа хақида қариндошларига хабар қилганлигидан келиб чиққан ҳолда, унинг қасди турмуш ўртоғини ўлдиришга эмас, балки унга тан жароҳати етказишга қаратилган, дея баҳолади. Шунингдек, айбига қисман иқрор, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, жиноятни очишда фаол ёрдам берганлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини, жабрланувчининг ғайриқонуний ва ахлоққа зид хулқ-атвори таъсири остида жиноят содир этганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, унинг ҳаракатларида жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқ деб ҳисоблади.

 Суд Азизага нисбатан жазо тайинлашда содир этилган қилмиш оғир турдаги жиноятлар туркумига кирсада, судланувчининг оилавий шароитини, айбига тўлиқ иқрор, пушаймонлигини, аёллигини, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини ва содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи бошқа шу каби ҳолатларни эътиборга олиб, мамлакатимиз қонунчилигининг инсонпарварлик ва одиллик принципларига кўра озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга нисбатан тайинланаётган жазо муддати озодликдан маҳрум этиш энг кўп муддатининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги қонунчиликда белгиланган жазодан ҳам камроқ озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни, жазони Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 50-моддасига асосан жазони умумий тартибли колонияларда ўташни белгилашни, унинг қамоқ эҳтиёт чорасини аслича қолдиришни, жазони ўташ муддатини у амалда ушланган кунидан бошлаб ҳисоблашни лозим топди.

Суд Азизагаозодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланаётганлигини учун унинг вояга етмаган ўғлини васийликка бериш мажбуриятини Қумқўрғон туман хокими ва Қумқўрғон  туман Халқ таълими бўлими васийлик ва ҳомийлик органи зиммасига юклатилган.

   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1