1

Чироқчида иш вақтида маст ҳолатда экани айтилган шифокорнинг "ичмагани"аниқланди. Шифокор кексайиб қолганини айтиб, ўз хоҳиши билан ишдан бўшади

ЖАМИЯТ 29.06.2021, 12:01
Чироқчида иш вақтида маст ҳолатда экани айтилган шифокорнинг "ичмагани"аниқланди. Шифокор кексайиб қолганини айтиб, ўз хоҳиши билан ишдан бўшади

Ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани юқумли касалликлар шифохонасидаги врач иш пайтида спиртли ичимлик ичиб, беморларга қарамаётганлиги ҳақида видеомурожаат эълон қилинди.  

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ССБ қуйидагиларни маълум қилди:

Видеомурожаат эълон қилинган куннинг ўзида ўтказилган нарколог текширувида туман юқумли касалликлар шифохонаси шифокори Н.Э. спиртли ичимлик истеъмол қилмаганлиги аниқланган.  

Шу куннинг ўзида шифокорнинг ўзи ижтимоий тармоқ орқали бу ҳақида эълон қилиб, навбатчиликда қаттиқ чарчаганлиги сабабли бундай ҳолат юз берганлигини қайд этган ва беморни қабул қилишда сусткашликка йўл қўйганлиги учун ундан узр сўраган. Аниқланишича, шифокор Н.Э. воқеадан бир кун аввал тасдиқланган жадвал асосида навбатчиликда бўлган.

Шундан сўнг 34 йил давомида юқумли касалликлар шифокори сифатида фаолият юритган Н.Э. маъмуриятга кексайганлиги сабабли бундан кейин шифохонада ўз фаолиятини давом эттира олмаслигини маълум қилиб, ўз аризасига кўра ишдан бўшаган, дейилади Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабарида. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1