1

“Шаҳидлар хотираси” мажмуаси ер майдони сотилаётгани ростми? Масъуллар изоҳ беришди

ЖАМИЯТ 29.06.2021, 12:14
Теглар: Шаҳидлар хиёбони
“Шаҳидлар хотираси” мажмуаси ер майдони сотилаётгани ростми? Масъуллар изоҳ беришди

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқ вакилллари томонидан “Шаҳидлар хотираси”  мажмуасида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари эътибор ва эътироз остига олинаётган эди. Бу вазият  жамотчилик ва оммавий ахборот воситалари томонидан турлича  талқин қилинаётгани ортидан айрим саволлар юзага келмоқда. "Даракчи" мухбири уларга ойдинлик киритиш ва ҳозирда  амалга оширилаётган реконструкция жараёнини ўрганиш мақсадида мазкур мажмуага борди.

Маълумки, ҳозирда “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси ҳудудидаги қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш бўйича биринчи босқичи учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан 20 млрд. сўм ажратилган. Хўш, реконструкция учун бюджетдан маблағ ажратилар экан, унда нега ерлар сотилиши ҳақида эътирозлар кўпаймоқда?  

"Дастлабки лойиҳа ҳужжатлари қайта кўриб чиқишимиз натижасида бир қатор қурилишлардан воз кечиб, сарф-харажатларни ҳам сезиларли даражада камайтирдик. Энди юқоридаги маблағ ҳисобидан кейинги босқичдаги ишларни ҳам амалга ошириш имкони бўлиши мумкин. Қайта-қайта такрорлайман, мажмуа қурилишини амалга ошириш учун бир қарич ҳам ер майдони сотилгани йўқ! Айниқса, “Шаҳидлар хотираси” мажмуаси ҳудудига кирадиган майдонларни сотиш ҳақида гап-сўз ҳам бўлиши мумкин эмас" – деди   мажмуа раҳбари Бахтиёр Хасанов.  

Шунингдек, "Шаҳидлар хотираси” мажмуаси раҳбари шу кунгача фаолиятларига тўсиқ бўлиб келаётган бир қанча муаммоларни тилга олди.

Ёдгорлик мажмуасида жойлашган “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейи  жуда ихчам қилиб курилгани сабабли, бу ердаги экспозицияларни кенгайтиришнинг имкони йўқ. Шу боис қатағон қурбонлари ҳақида тўпланган кўплаб ноёб экспонатлар йиллар давомида назардан четда қолиб келмоқда. Бино музей талабларига мослаб қурилмагани сабабли экспозиция залларини ёзда салқин, қишда иссиқ сақлаш катта муаммога айланган. Бунинг устига, ёғингарчилик мавсумларида тез-тез бинонинг томидан чакки ўтиб, экспонатларга зарар етказиши ҳолатлари учрамоқда. Музейда 2002 йилда ўрнатилган ускуна ва жиҳозлар эскириб, бугунги талабларга жавоб бермай қолган.  

Энг асосий муаммолардан бири – музейда жой етарли бўлмагани сабабли унинг архив ва фондлари, илмий ва маъмурий ходимлари ҳозиргача шаҳарнинг бошқа чеккасида, ижарада фаолият юритмоқда. Бу музей ишини самарали ташкил қилишда жиддий тўсиқ бўлмоқда.

“Бундай муаммоларни яна давом эттиришимиз  мумкин”— дейди мажмуа директори: Ниҳоят, ана шуларни бартараф этиш мақсадида “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси ҳудудида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва реконструкция ишлари олиб боришга киришилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1