Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 24 июнь куни ИИБ ходимига қаршилик кўрсатиб, жароҳат етказган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Зиёвуддин шаҳарчаси Абдулла Қодирий кўчасида яшовчи 30 ёшли А.О. Зиёвуддин темир йўл бекатида руда тошлари ортилган юк вагонига чиқиб қазилма тошларини ўғирлаётган бўлган.
Уни кўриб қолган ИИБ ходимига фуқаро қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолат юзасидан А.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.






