1

Сурхондарёда Отабек Сатторий иши Самарқанд вилоят судининг апелляция судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилди

ЖАМИЯТ 29.06.2021, 16:29
Теглар: Отабек Сатторий
Сурхондарёда Отабек Сатторий иши  Самарқанд вилоят судининг апелляция судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилди

29 июнь куни соат 11.00 да Сурхондарё вилоят суди биносида судланувчи О. Сатторийга оид жиноят ишини апелляция инстанциясида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтди. Мазкур жиноят иши Самарқанд вилоят судининг апелляция судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилди.  

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғининг хабар беришича,  бугунги суд мажлисида судга раислик қилувчи Самарқанд вилоят суди судьяси И. Ҳамидов томонидан суд таркиби эълон қилиниб, ҳозир бўлган суд иштирокчиларига уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тушунтирилди.  

Шундан сўнг тарафларда судлов ҳайъати таркибини рад қилишга оид арзлар ёки илтимослар бор ёхуд йўқлигига аниқлик киритилди. Судланувчи О. Сатторий прокурор ва судлов ҳайъати таркибига раддия билдирди. Унинг раддияси тарафларнинг фикри ўрганилган ҳолда ҳал этилиб, қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Шунингдек, судланувчи О. Сатторий ва унинг ҳимоячиси Ш. Холмуродов судга илтимоснома киритиб, судланувчи О. Сатторийнинг отаси А. Сатторийни ҳимоячи сифатида иштирок этишга рухсат берилишини сўради. Ушбу илтимоснома Жиноят-процессуал кодексининг 423-моддаси (суд мажлисида ажрим чиқариш тартиби) тартибида ҳал этилиб, қаноатлантирилди ҳамда А. Сатторий ҳимоячи сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинди. Унга Жиноят-процессуал кодексининг 53-моддаси (ҳимоячининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари) да назарда тутилган ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари тушунтирилди.

Шунингдек, суд муҳокамасининг тайёрлов қисмида жабрланувчи Т. Шопулатов ва Ў. Турдиевнинг ҳимоячиси “Surxon Adolat ximoyasi” адвокатлик бюроси адвокати С. Маматқулованинг соғлиги ёмонлашганлиги боис суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги, судланувчининг ҳимоячиси Тошкент шаҳар “Адолат сари” адвокатлик бюроси адвокати Ш. Холмуродов ишга янгидан киришганлиги сабабли жиноят иши ҳужжатлари билан танишиш, суд муҳокамасига тайёргарлик кўриш учун зарур вақт берилишига оид илтимослари кўриб чиқилди. Илтимосномалар асосли эканлиги инобатга олиниб, кейинги суд мажлиси 2021 йил 30 июнь куни соат 10:00 га қолдирилди.

Суд муҳокамаси очиқ мажлисда ҳамда ошкора кўрилганлиги сабабли оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, журналист ва блогерлар ёки бошқа шахсларнинг суд мажлисига киришига монелик қилинган ҳолатлар юз бермади.

Ижтимоий тармоқларда очиқ ва шаффоф тарзда бошланган ушбу суд мажлисига ОАВ вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар киритилмади, деган мазмундаги асоссиз хабарлар тарқатилмоқда.  

Азиз Обидовга кўра, суд жараёни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қарори талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда ўтказилди. Суд мажлисига кечикиб келган ҳамда жараённи аудио ёки видеоёзувга олиш учун белгиланган тартибда илтимоснома киритмаган айрим журналист ва блогерлар юқорида номи қайд этилган қарор билан яна бир карра танишиб чиқсалар, фойдадан холи бўлмасди.

Эслатиб ўтамиз, жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги ҳукмига кўра, О. Сатторий Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61-моддаси (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) га асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.

Шарҳлар

Отабек Сатторий иши Самарқанд вилояти судида давом эттирилади

14.06.2021, 17:57

 Сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий ишини апелляция инстанциясида кўриш адвокатнинг шикоятига асосан Самарқанд вилояти судига ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов...
Отабек Сатторий иши бўйича суд жараёни ниҳоясига етди. Блогер 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди

10.05.2021, 17:41

2021 йил 10 май куни жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида Отабек Сатторий (1980 йилда Термиз шаҳрида туғилган, блогерлик фаолияти билан шуғулланади, муқаддам судланмаган) га...
Отабек Сатторий иши бўйича сўнгги суд: блогерга 11 йил қамоқ жазоси сўралмоқда

04.05.2021, 17:14

Бугун, 4 май куни жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида блогер Отабек Сатторий иши бўйича суднинг сўнгги муҳокамаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар...
Блогер Отабек Сатторийга саккизта айблов қўйилди

11.03.2021, 16:25

Аввалроқ, ҳибсга олинган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий иши бўйича суд жараёни бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг хабар беришича, бугун, 11 март куни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1