1

Тошкентда "каскадёр" қизни олиб юрган машина ҳайдовчисига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди

ЖАМИЯТ 29.06.2021, 18:21
Теглар: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ
Тошкентда "каскадёр" қизни олиб юрган машина ҳайдовчисига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди

Ижтимоий тармоқда “Каскадёр қизнинг романтик саёҳати — камерага тушиб қолибдику” сарлавҳаси остида тарқалган фото лавҳа юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.

Маълум бўлишича, ушбу ходиса Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 26 июнь куни содир этилган бўлиб, хайдовчи салонидаги йўловчини ҳавфсизлигини таъминламаганлиги ва йўл ҳаракати қоидаларининг 11 бандида кўрсатилган талабларни бажармаган. 

Натижада МЖтКнинг 128(5) моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан олиб борилган суриштирувлар жараёнида ҳайдовчи транспорт воситасидан тана қисмини чиқариб олган фуқорони танимаслигини айтиб ўтган.

Ҳозирда ушбу мамурий ҳуқуқбузарлик содир этган фуқорони аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1