1

Тошкент вилоятида 129 гектар ер майдони ёниб кетди

ЖАМИЯТ 29.06.2021, 20:25
Тошкент вилоятида 129 гектар ер майдони ёниб кетди

Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда ҳудудий инспекциялари томонидан жорий йилнинг 28-29 июнь кунлари олиб борилган экологик назорат тадбирлари давомида вилоятнинг қатор туманларида бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларида сомон пояларининг ёқилиши натижасида жами 40 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Айрим тадбиркорлар ҳамда фуқароларнинг табиатга нисбатан нооқилона муносабатлари натижасида 129 гектар ер майдонидаги сомон пояси ёниб кетган. Натижада 113 млн. 178 минг 492 сўм миқдорда атроф-муҳитга зарар етказилган.  

Ушбу қонун бузулиш ҳолатлари юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарима ҳамда атроф-муҳитга етказилган зарарни ундириш бўйича тайёрланган материаллар суд органларига қонуний қарор чиқариш учун йўналтирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Қашқадарёда далада ҳаракатланиб турган комбайн ёниб кетгани хабар қилинган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1